<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><lyrics>[V1]
 Исонинг Онаси Марям
 Юсуфга унаштириб қўйилган эди
 Уларнинг никоҳидан олдин Марям
 Муқаддас Рухдан ҳомиладор эканин билди
 Юсуф бу ҳақида ўйлаб юрганда
 Эгамизнинг фариштаси тушида зоҳир бўлиб
 Деди: Марямнинг қорнидаги бола
 Муқаддас Руҳдан пайдо бўлган

[C1]
   // Иммануил, Иммануил, Иммануил
   Худо биз биландир //

[V2]
 Эгамнинг Пайғамбар орқали айтга сўзлари бажо бўлади
 Қиз ҳомиладор бўлади
 Ўғил туғади
 Унинг исмини
 Иммануил деб қўйишди
 Иммануил Худо биз билан деганидир

[C2]
   // Иммануил, Иммануил, Иммануил
   Худо биз биландир //

[B1]
   // Исо Масиҳ улуғвор
   Исо Масиҳ Халоскор
   Исо Масиҳ Мададкор
   Худо Ўғли Нажоткор //

[C3]
   Иммануил, Иммануил, Иммануил
   Худо биз биландир</lyrics>
<title>Исонинг Онаси Марям</title>
<author>Собир Умуров</author>
<aka>Иммануил</aka>
</song>